Жавоҳир Синдоров халқаро турнирнинг 5-турида ғалабага эришди

Спорт

image

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича “Tata Steel-2023” халқаро турнирининг “Challenger” гуруҳида 5-тур ўйинлари якунланди. Аввал хабар берганимиздек, “Challenger” гуруҳида Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

5-турда Синдоров словакиялик гроссмейстер Жергус Печакга қарши дона суриб, ғалабага эришди. Ўзбекистон вакили 5 та имкониятдан 3,5 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 

Беш турдан сўнг, “Challenger” гуруҳида туркиялик Мустафо Йилмаз 4 очко билан етакчилик қилмоқда. 6-турда Синдоров қора доналарда Бразилия вакили Луис Супига қарши баҳс олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни “Tata Steel-2023” халқаро турниринг “Masters” гуруҳи баҳсларида Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Магсудлуни мағлуб этганди. Абдусатторов ҳам ўз гуруҳида 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг