Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимини тарк этди
Жамият
−
02 Апрель 2023
12007Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
“Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаш катта шарафдир. Мен бу лавозимдан кетиб, Тошкентга қайтар эканман, эришган ютуқларимиздан фахрдаман – барчангизга қўллаб-қувватлаганингиз ва дўстлигимиз учун ташаккур, мен буни доимо қадрлайман”, деган у Twitter саҳифасида.
Жавлон Ваҳобов ўзбек ҳуқуқшуноси, дипломати бўлиб, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси сифатида фаолият юритган. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосарлигига қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига Фурқат Сиддиқов номзоди маъқулланган эди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023