Жавлон Ваҳобов Президент Администрациясига ишга ўтди
Жамият
−
30 Июль 8410 1 дақиқа
Жавлон Абдужалолович Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Маълумот учун, Жавлон Ваҳобов 2017 йил октябрдан 2023 йил баҳоригача Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Канададаги ва Бразилиядаги элчиси ҳам бўлган. Бунгача эса Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обид Орзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси