Жароҳатлар серияси давом этади. “Реал” яна бир жиддий йўқотишга учради

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Родриго Аргентина терма жамоаси билан ўйинда (0:1) тиззасидан жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи жамоадошлари билан машғулотларга бормаган. Родриго дастлабки текширувлардан ўтди. Футболчи бироз муддат шифокорлар назоратида бўлади.

Қайд этилишича, бразилиялик футболчининг жароҳати жиддий эмас ва у физиотерапия муолажалари ёрдамида сафга қайтиши эҳтимоли юқори, бироқ Родригонинг Испания чемпионати доирасидаги “Кадис” ва Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Наполи” билан ўйиндаги иштироки сўроқ остида.

Жорий мавсумда Родриго 17 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, 13 турдан кейин “Реал” 32 очко билан Ла Лигада 2-ўринда бормоқда. Чемпионатда “Жирона” 34 очко тўплаб, етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Родриго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг