Жароҳат, кўз ёшлар, ғалаба... ЖЧнинг 3-куни қандай ўтди? (фото)

Спорт 4208
18

Бугун, 9 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-кунида эркаклар ўртасида 61 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда Жанубий Корея вакили Рок Кимга тенг келадиган рақиб топилмади.

Ғолиблик учун кураш эса саудиялик Сараж Алсалим, Грузия вакили Шота Мишвелидзе ва Рок Ким ўртасида кечди.

Даст кўтариш машқида Ким биринчи ўринни эгаллади, иккинчи поғонани Мишвелидзе эгаллаган бўлса, кучли учликка Туркманистон терма жамоаси аъзоси Сеитжон Мирзаев якун ясади. 

Силтаб кўтариш машқида медаллар учун курашда ҳам Рок Ким грузиялик Мишвелидзе ва Саудия вакили Алсалимни ортда қолдириб, кичик олтин медалга эга чиқди ва Жаҳон чемпионлигини кафолатлади.

Эркаклар. 61 кг: 

Ким Рок (Жанубий Корея) – 288 кг (132+156 кг); 
Шота Мишвелидзе (Грузия) – 286 кг (131+155 кг);
Сараж Алсалим (Саудия Арабистони) – 282 кг (127+155 кг).

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этмади.

 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.2
t
×