ЖАРда 24 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Спорт

image

Жанубий Африка Республикасининг “Кайзер Чифс” клуби футболчиси Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида ўлдирилди. Бу ҳақда “Daily Mirror” хабар берди.

Манбага кўра, гумонланувчилар ўқотар қуролни 24 ёшли футболчига қаратиб, уни машинадан чиқариб олган, сўнгра танасининг юқори қисмига ўқ узган.

Футболчининг ўлимини “Кайзер Чифс” матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

“Қайғу билан Люк Флерс кеча тунда Йоханнесбургда фожиали тарзда вафот этганини эълон қиламиз. Бизнинг дуоларимиз оғир дамда унинг оиласи ва дўстлари билан”, дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Флерс ўтган йилнинг октябрь ойидан бери “Кайзер Чифс” жамоасида тўп суриб келаётганди. Бунгача ҳимоячи “СуперСпорт Юнайтед” ва “Убунту Кейптаун” клубларида ўйнаган. У Жанубий Африка Олимпия терма жамоасида ҳам тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Африка Республикаси Кайзер Чифс Люк Флерс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг