Сих ҳам куймайди, кабоб ҳам. ЖАР Путинни ҳибсга олишга рози бўлди
Олам
−
22 Июль 2023
20029Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ҳукумати Россия Президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер бериш учун расман ариза берган. Бу ҳақда Претория судига таяниб, маҳаллий “News24” нашри хабар берди.
Жанубий Африканинг етакчи мухолифат партияси бўлган Демократик альянс Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги март ойида эълон қилинган қарорини суд орқали амалга оширишга ҳаракат қилган. У бу масалада судга мурожаат қилган.
Партиянинг ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 17 июль куни Жанубий Африка миллий прокурори Адлия ва конституциявий ривожланиш вазирлигидан Россия Федерацияси Президентини ҳибсга олиш учун ордер бериш тўғрисида расмий сўров олган.
Қайд этиш жоизки, ХЖС Рим статутини имзолаган Жанубий Африка март ойида чиқарилган ордер асосида Владимир Путинни ҳибсга олишга мажбур. Бироқ Жанубий Африка ҳукумати ва унинг Президенти Сирил Рамафоса ХЖС олдидаги мажбуриятларини бажаришдан қочишга ҳаракат қилган. Ҳатто Рамафоса Путиннинг ҳибсга олинишини Россияга уруш эълон қилиш билан баробарлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жорий йилнинг 22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтади BRICS саммитида Путинни видеоалоқа орқали иштирок этишга қарор қилгани маълум бўлганди. Йоханнесбургдаги Россия делегациясига эса Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади.