Жапаровга 4 йил ичида 2 марта суиқасд уюштирилган

Олам

image

Қирғизистон махсус хизматлари охирги тўрт йил ичида мамлакат Президенти Садир Жапаровга уюштирилган иккита суиқасдни бартараф этган. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев маълум қилди.

“Тўрт йилдан ортиқ вақт давомида мен мамлакатимиз махсус хизматининг раҳбари сифатида ишладим. Бу вақт ичида Президентга икки марта суиқасд уюштирилди. Биз бу суиқасдларнинг олдини олдик”, деди Ташиев матбуот анжуманида.

Ташиевга кўра, ушбу вақт давомида унинг ўзига ҳам 5-6 марта суиқасд уюштирилган. Бироқ махсус хизмат ва милициянинг ҳушёрлиги бу режаларни амалга оширишга йўл қўймаган.

Шунингдек, у яқин вақт ичида таҳдидлар билан боғлиқ материаллар ёзилган “флешка” олганини, агар унга, Президентга ёки уларнинг оилаларига зарар етказилса, ушбу материаллар оммага эълон қилинишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари Қамчибек Ташиевга суиқасд уюштиришда гумонланувчи шахсни қўлга олган эди. Қамчибек Ташиевга суиқасд уюштиришни бошқарган уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси “Бостеринский” лақабли, Руслан исмли шахс экани гумон қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

суиқасд Садир Жапаров Қамчибек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг