Жапаров Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 13 июнь куни Бишкекдаги Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форумининг очилишида Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Санжар Болотов маълум қилди. 

Унинг айтишича, икки давлат Президентларининг бўлажак учрашуви мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш йўлидаги муштарак иродани ўзида мужассамлаштирган муҳим лаҳза бўлади.

“Президентларимиз олдимизга мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш вазифасини қўйган. Бу амбицияли, аммо эришиш мумкин бўлган мақсад. Бу мақсадга эришиш учун биз биргаликда ҳаракат қилишимиз, барча мавжуд восита ва механизмлардан фойдаланишимиз керак. Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан нафақат эришамиз, балки бу кўрсаткичдан ҳам ошиб кетамиз", дейди Болотов.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров охирги марта ўтган йилнинг ноябрида Ўзбекистонга рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made