Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди
Жамият
−
11 Март 2021
2008Президент Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қирғиз Республикасига ташриф буюришга таклиф қилди.
Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувини Қирғизистон Президенти Ўзбекистоннинг минтақада ҳамкорлик ва интеграцияни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувларини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қуватлашини билдирди. Томонлар ушбу форматдаги учинчи учрашувни 2021 йилда ўтказиш муҳимлигини қайд этдилар.
Марказий Осиёга тегишли барча масалалар минтақа давлатларининг ўзи томонидан, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳурмат қилиш тамойили асосида ҳал этилиши муҳимлиги таъкидланди.
Халқаро майдонда, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳам якдил фикр билдирилди.