Жапаров матбуот котибини Беларусга “бадарға” қилди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 2021 йилдан буён ўзининг матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётган Эрбол Султонбоевни Беларусга “бадарға” қилди. Эндиликда Эрбол Султонбоев Президент Жапаров имзолаган фармон билан Қирғизистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритади. 

У, шунингдек, Қирғизистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг низом органларидаги доимий ваколатли вакили бўлиб, ўриндошлик асосида ишлайди. 

Президент томонидан имзоланган бошқа бир ҳужжат билан Эрмек Ибраимов Қирғизистоннинг Беларусдаги элчиси лавозимидан озод этилди. 

Эрбол Султонбоев 2008-2013 йилларда Қирғизистон-Россия Славян университетининг Иқтисодиёт факультетида банк иши йўналишида таҳсил олган. 2014-2015 йилларда эса Россия Давлат интеллектуал мулк академиясини (Москва) интеллектуал мулк мутахассислиги бўйича тамомлаган.  
2013-2016 йилларда Қирғизистон давлат юридик академиясининг магистратура босқичида ўқиган. 

У фаолияти давомида 2016-2017 йилларда ҳукумат матбуот хизмати эксперти, 2017 йил Ҳукумат матбуот хизмати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи, 2017-2019 - ҳукумат матбуот хизмати эксперти, 2019-2020 йилларда Қирғизистон Республикаси Президенти девонининг ахборот сиёсати бўлими (матбуот хизмати) таҳлилий иш сектори эксперти, 2020-2021 йилларда Президент матбуот хизмати раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

2021 йилнинг май ойидан Президент матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг