Жапаров “Хитой-Ўзбекистон-Қирғизистон” темирйўлига ким қанча пул тикаётганини айтди
Олам
−
22 Июнь
19855“Хитой-Ўзбекистон-Қирғизистон” темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошираётган мамлакатлар сармояси қандай тақсимланади ва бу Қирғизистоннинг ташқи қарзига қандай таъсир қилади? Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида сўз очди.
Давлат раҳбарига кўра, бу лойиҳа ташқи қарзга тааллуқли эмас. Бу тижорат.
“Уч давлат бирлашди ва қўшма компания тузди. Офис Бишкекда жойлашган. Бош директор Қирғизистон томонидан тайинланган. Хитой ва Ўзбекистондан икки нафар ўринбосар тайинланди. Барча маблағлар Бишкек орқали ўтади. Шундай қилиб, темир йўл қурилиши тугатилгунга қадар барча харажатлар биз ва иштирокчи давлатлар назоратида бўлади. Маблағларнинг 51 фоизини Хитой, 24,5 фоизини Қирғизистон ва Ўзбекистон томон инвестиция қилади. Халқаро стандартларга кўра, сармоя қоплангандан сўнг икки томон лойиҳадан чиқиб кетади ва 100 фоиз бизда қолади”, дейди у.
Унинг қайд этишича, Қирғизистонга биринчи навбатда бу магистрал керак.
“Биз Марказий Осиё орқали Европа ва бошқа давлатлар, жумладан, Хитой ўртасида транзит йўлаги ўрнатамиз. Бу иқтисодий жиҳатдан фойдали ва геосиёсий барқарорликни таъминлайди”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июнь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламент) депутатлари Хитой Халқ Республикаси ҳукумати, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилган эди.
LiveБарчаси