Жапаров Қирғизистоннинг янги ҳукуматини тузди

Олам

image

Аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш бўйича фармон имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 5 май куни Садир Жапаров 2021 йил 11 апрелда референдум орқали қабул қилинган “Қирғизистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида бир қатор фармонлар имзолади.  

Имзоланган фармонларга кўра:

  • Марипов Улуғбек Асамидинович Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раиси этиб тайинланди ва у аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Новиков Артем Эдуардович Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва у аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Бакашова Юлдуз Кемеловна Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди;
  • Кармишаков Улуғбек Тойчуевич Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди ҳамда у аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Дийканбаев Азамат Абдилмаликович Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Рақамли ривожланиш вазири этиб тайинланди;
  • Омуралиев Таалайбек Бариктабасович Қирғизистон Республикаси Мудофаа вазири этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
  • Қозоқбаев Руслан Аитбаевич Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
  • Чинбаева Асель Риспековна Қирғизистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Бейшеналиев Олимқодир Савирдинович Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Купешев Болотбек Душекович Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири этиб тайинланди;
  • Иманалиев Ғайрат Олжобаевич Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Ажикеев  Бообек Эргешевич Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
  • Ниёзбеков Улан Омоканович Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Абдралиева Гулмира Курманбековна Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазири лавозимига тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Турдубаев Кубаничбек Апишевич Қирғизистон Республикаси Энергетика ва саноат вазири этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Жанибеков Аскарбек Сапарбекович Қирғизистон Республикаси Қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Шикмаматов Алмамбет Насирканович Қирғизистон Республикаси Инвестицияларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш вазири этиб тайинланди;
  • Кутманова Динара Асиевна Қирғизистон Республикаси Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди;
  • Тошиев Қамчибек Кидиршаевич Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди.

Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек Жапаров Тошиев

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг