Жапаров қанча мулки борлигини очиқлади
Олам
−
15 Февраль
20207Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 20 миллион долларлик мулкка эгалик қилишини тан олди. Бу ҳақда у бугун, 15 февраль куни ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Жапаров ушбу мулкни қонунийлаштириш учун давлатга 1 миллион қирғиз соми тўлаганини айтган.
"Менинг хорижда жамғармаларим йўқ, агар бўлса ҳам, уларни банкларимизга қўйган бўлардим. Мен намуна бўлмоқчи бўлдим ва биринчи бўлиб ўз мулкимни қонунийлаштирдим”, дейди Жапаров.
Шунингдек, Президент мамлакат пойтахти Бишкекда унга тегишли бино борлигини маълум қилди.
“Биз бу бинони 2005 йилда қура бошлаганмиз ва 2010 йилда тугатганмиз. Апрель инқилобидан кейин у “Ата-Журт” партиясининг штаб-квартираси сифатида фойдаланилган. Мухолифатда бўлганимиз учун таъқибга учраганимизга қарамай, ер ва бино учун мунтазам равишда солиқ тўлаганмиз”, дея тушунтирган Президент.
Жапаров 2020 йилда президентлик сайловларида мазкур бинодан штаб сифатида фойдаланганини қўшимча қилган.
“Ўшандан бери у тўлиқ ишга тушди. Албатта, авваллари биноларим бошқа шахслар номига расмийлаштирилган бўлса, энди уларни ўз номимга қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун асосида расмийлаштирдим”, дея таъкидлайди Жапаров.
Президент Қирғизистондаги бой фуқароларни ўз мулкларини қонунийлаштириш имкониятидан фойдаланишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь