Жапаров икки қардош давлатга боради

Олам

image

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан икки туркий давлат – Қозоғистон ва Озарбайжонга боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Жапаров 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Дастан Дюшекеев журналистларга ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш йиғилишини ўтказишини маълум қилган.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Жапаров Қозоғистонда Қирғизистон киноси кунларининг очилиши ва бошқа қатор тадбирларда иштирок этади.

Орадан кўп ўтмай Қирғизистон раҳбари Озарбайжонга йўл олади. Унинг бу давлатга ташрифи 24-25 апрель кунларига режалаштирилган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев айни дамда Бишкекда бўлиб турган озарбайжонлик мавқедоши Жайҳун Байрамов билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилган. Жапаров ҳам катта эҳтимол билан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркия раҳбарлари каби Қорабоғга бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров навбатдаги сайловларда иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиши маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Озарбайжон ташриф Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made