Жапаров фуқаролардан қолган ахлатни ўзи тозалади (видео)
Олам
−
21 Август
12690Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тоғда дам олувчилар ташлаб кетган ахлатларни йиғиб, фуқароларни ундан ўрнак олишга чақирди. Бу ҳақда “Sputnik.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон фуқаролари тоғларда “пикник” қилиб, ортидан ахлат ташлаб кетмоқда. Шу муносабат билан Жапаров халққа видеомурожаат қилиб, қирғизистонликлар ва сайёҳларни табиатни асрашга, пикникдан кейин чиқиндини тозалашга чақирди.
“Қаранг, табиатимиз нақадар гўзал. Сув, тоғлар, қарағайлар... Дам олгандан сўнг ахлатни қопларга йиғиштириб, шаҳардаги контейнерларга ташлаш керак. Асрайлик, бир-биримизни назорат қилайлик, ўқитайлик, инсон бўлайлик. Ҳеч ким четдан келиб, ўрнимизга ахлатни тозаламайди”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Жапаров олдинроқ Қирғизистонда фирма номларида диний сўзлардан фойдаланишни тақиқлаганди. Бундай қонун қабул қилинишининг сабаби фирибгарлар инвесторларнинг пулларини жалб қилиш мақсадида ширкат номларида диний атамалар ишлатганидир. Тақиқлаш уставида асосий мақсад даромад олишдан иборат бўлмаган диний нотижорат ташкилотларга, шунингдек, Қирғизистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
LiveБарчаси