Жанубий Европа ўрмон ёнғинлари ичида қолди (фоторепортаж)

Олам

image

Деярли бутун Жанубий Европада кенг кўламли ўрмон ёнғинлари авж олди, вазият айниқса Португалияда жуда оғир.

Кеча, 13 июль ҳолатига кўра, мамлакатда йигирмадан ортиқ ёнғин ўчоқлари сақланиб қолган. Шу сабабли Португалия материк қисмида 80 фоизида ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Марказий ҳудудларда эса 8 июль кунидан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳозиргача камида 32 киши жароҳат олди. Шу билан бирга бир неча қишлоқнинг 700 га яқин аҳолиси тўлиқ эвакуация қилинди.

Синоптикларнинг айтишича, бутун Жанубий Европа ғайритабиий иссиқлик тўлқинини бошдан кечирмоқда. Сунъий йўлдош кузатувлари деярли бутун Ўрта ер денгизи хавф остида эканини кўрсатган.

Шунингдек, Испанияда ҳам бир неча кундан бери тинмаётган ёнғин ғарбдаги Саламанка провинциясида 4000 гектарга яқин ўрмонни нобуд қилган. Бу бир нечта аҳоли пунктларига хавф солшган ва ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш бошланган.

Бундан ташқари, Франциянинг йигирмата вилоятида хавфнинг “сариқ” даражаси жорий қилинган. Расмийлар ёнғин қўзғатмаслик учун Бастилия қалъаси ишғол этилган кунга бағишланган миллий байрамда анъанавий фейерверклардан фойдаланишни тақиқлашга қарор қилишган. Бу йил прогнозларга кўра, сўнгги 19 йилдаги энг иссиқ ёз бўлиши мумкин.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ўрмон ёнғинлари

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг