Жанубий вокзал яқинида ёнғин содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 7902 1 дақиқа
Бугун, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида электрон пештахтада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 07:26 да Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида электрон реклама пештахтаси ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:31 да етиб бориб, ёнғин соат 07:40 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
QALAMPIR.UZ’га келган видеоларга кўра, ёнғин пойтахтдаги Жанубий вокзал яқинида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган пластмасса қувур цехида ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси