Жанубий Суданда чорвадорлар ва деҳқонлар ўртасидаги тўқнашувда 39 киши ҳалок бўлди
Олам
−
03 Февраль
4427Жанубий Суданда чорвадорлар ва деҳқонлар ўртасида ўтлоқ ердаги келишмовчилик туфайли келиб чиққан тўқнашувда 39 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полицияси матбуот котиби Элайж Мабор Макуач матбуот баёнотида маълум қилди.
Хабар қилинишича, Варрап ва Кўлли минтақаларида чорвадорлар ва фермерлар ўртасида ер келишмовчилиги сабабли тўқнашувлар бўлган. Оқибатда 39 киши ҳалок бўлган, 52 киши эса жароҳат олган.
Ҳудудга хавфсизлик кучларининг сафарбар этилганини айтган Макуач, тўқнашувлар чорвадорлар тўдаларининг қишлоқ хўжалик ерларига бостириб кириши сабабли содир бўлганини айтган.
Жанубий Суданда қабилалар ўртасида яйловлар масаласида тез-тез келишмовчиликлар бўлиб туради.
2011 йилда Судандан мустақиллигини эълон қилган Жанубий Суданда Президент Сальва Киир Майардит 2013 йил 16 декабрда ўз ўринбосари Риек Мачарни тўнтаришга уринишда айблаб, ҳокимиятдан четлатганидан сўнг фуқаролар уруши бошланиб кетганди.
Йиллаб давом этган урушлардан сўнг, 2018 йилда томонлар тинчликка имзо чекканига қарамай, мамлакатда турли қабила ва гуруҳлар ўртасида зўравонлик давом этмоқда, бу ерда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашнинг иложи бўлмаяпти.
LiveБарчаси