Жанубий Осетия Россия таркибига кириш бўйича референдум кунини белгилади 

Олам 6776
image

Жанубий Осетия Президенти Анатолий Бибилов ўз фармони билан республиканинг Россия таркибига кириши масаласи бўйича референдумни жорий йилнинг 17 июлига тайинлади.  

“Жанубий Осетия Республикаси халқининг Россия билан қайта бирлашишга бўлган тарихий истагидан келиб чиқиб, Жанубий Осетия Республикаси Конституциясининг 50-моддаси 16-бандига мувофиқ қарор қиламан: Жанубий Осетия Республикасининг “Сиз Жанубий Осетия Республикаси ва Россияни бирлашишини қўллаб-қувватлайсизми?” деган савол бўйича референдуми белгилансин”, дейилади фармонда. 

Референдум санаси 2022 йил 17 июлга белгиланган. 

Кеча, 13 май куни Бибилов референдум бўйича ҳужжатларни Жанубий Осетия Олий судига юборган. 

“Бугун МСК Жанубий Осетияни Россия таркибига қўшиш ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Ҳужжатлар судга топширилди. Биз суд қарорини кутмоқдамиз ва катта орзуимиз тез орада амалга ошади”, деб ёзади Бибилов ўзининг Telegram каналида. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Жанубий Осетияни умумий тарих боғлаб туради. 

“Бу шунчаки шериклик ёки дўстлик эмас. Аксинча, бу икки ака-ука ўртасидаги ишончли муносабатлар бўлиб, бунда ака доимо тушуниб, сўз ва амалда қўллаб-қувватлайди, ука эса каттани ҳурмат қилади ва ёрдам беради. Шу билан бирга, ўзини-ўзи таъминлаш ва ҳамма учун ҳуқуқлар тенглиги тўлиқ англаб етилган. Бирлашиш вақти келди”, деб таъкидлайди у. 

Жорий йилнинг 30 март куни Бибилов Жанубий Осетия Россия Федерациясига қўшилиш бўйича қонуний чоралар кўришини маълум қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 259
Рейтинг: 2.9
t
×