Жанубий кореялик фаоллар КХДРга доллар ва флешка билан тўлдирилган шарлар учирди

Олам

image

Жанубий кореялик фаоллар кеча, 6 июнь куни Шимолий Кореяга турли юклар солинган ўнта катта шар учирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Сўнгги кунларда Жанубий Кореяга чиқинди ва гўнг билан тўлдирилган мингдан ортиқ шар жўнатган Шимолий Корея расмийларининг ҳаракатларига “Озод Шимолий Корея учун курашчилар” ҳаракати худди шу тарзда жавоб қайтарди.

Фаолларга кўра, Шимолий Кореяга юборилган ҳаво шарларида Шимолий Корея режимини танқид қилувчи 200 мингга яқин варақалар, 2 минг доллар миқдордаги 1 долларлик купюралар, шунингдек, поп мусиқаси юкланган 5 минг флеш-диск бўлган. 

Шуни айтиш лозимки, Шимолий Кореяга бундай юк биринчи марта юборилаётгани йўқ. Кўп йиллардан буён жанубдаги қочқинлар ҳаракати шимолдаги қўшнисига озиқ-овқат, дори-дармон, радио, газета ва варақалар жўнатиб келади. Шимолий Корея раҳбариятининг гўнг ва ахлат билан яқинда қилган иши уларнинг ушбу ҳаракатларга жавоб бўлганди. 

Жанубий Корея фаоллари Шимолий Корея раҳбариятининг таҳдидлари ва Жанубий Корея раҳбариятининг бундай қилмаслик ҳақидаги доимий илтимосларига қарамай, давом этиш ниятида эканликларини айтишди. Шарлар билан боғлиқ ҳодисаларнинг кучайиши икки давлат ўртасидаги усиз ҳам қийин бўлган муносабатларни кескинлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Шимолий Корея Жанубий Кореяга ахлат тўлдирилган ҳаво шарларини юборишни тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг