Жанубий Кореяда даҳшатли портлаш бўлди (видео)
Олам
−
08 Январь
19922Жанубий Кореяда газ сизиб чиқишини тутун деб ўйлаш оқибатида катта портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “KBS” телерадиокомпанияси хабар берди.
Корея полицияси янги йилнинг илк кунларида фожиага сабаб бўлган лоқайдликни тергов қилмоқда. Бу ҳолат Пхёнчхандаги ёнилғи қуйиш шохобчасидан газ сизиб чиқиши сабабли юз берган.
Полиция маълумотларига кўра, фожиага АЁҚШ операторининг эътиборсизлиги сабаб бўлган.
Кучли даражадаги портлаш туфайли яқин атрофдаги икки киши жиддий куйган, яна уч киши енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Портлаш тўлқини 14 та бино ва бир нечта машинага зарар етказган. Ҳудуддан 25 га яқин аҳоли эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январига ўтар кечаси Ғарбий Қозоғистон вилояти Ўрал шаҳри Сирим Датов кўчасида жойлашган кафеда портлаш содир бўлганди.