Жанубий Кореяда ҳам самолёт ҳалокатга учради. 179 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Жанубий Кореядаги аэропортда бортида 181 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берди.

Самолёт мамлакат жануби-ғарбидаги Муан халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва қўниш йўлаги ташқарисидаги тўсиққа урилиб, ёниб кетган. 

Хабар қилинишича, ичида 175 йўловчи ва олти нафар борт ходими бўлган Jeju Air самолёти Таиланднинг Бангкок шаҳридан қайтаётган ва қўнаётган вақтда аварияга учраган. Йўловчиларнинг 173 нафари Жанубий Корея фуқароси ва икки нафари Таиланд фуқароси бўлган. 

“Reuters” ахборот агентлигига ҳодиса ҳақида гапириб берган ёнғин хавфсизлиги хизмати вакилига кўра, 2 киши тирик топилган ва ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда. 

Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ маҳаллий ОАВ бунга қушларнинг самолёт тизимларига тушиб қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини хабар қилмоқда.

Жанубий Корея Ёнғин хавфсизлиги агентлигининг баёнотига кўра, ҳозиргача бир стюардесса ва бир йўловчи қутқариб олинган ва ҳалокат жойига 32 ўт ўчириш машинаси сафарбар этилган.

“Yonhap” берган сўнгги маълумотларга кўра, 175 йўловчидан 173 нафари ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Баку-Грозний йўналишидаги самолёти ҳалокатга учраганди. Авиакомпания маълумотларига кўра, самолётда 62 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 29 киши омон қолган. 38 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг