Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган самолётнинг “қора қути”лари сўнгги дақиқаларни ёзиб олмаган – ОАВ

Олам

image

2024 йилнинг 24 декабрь куни Жанубий Кореянинг Муан аэропортида ҳалокатга учраган Jeju Air авиакомпанияси самолётининг иккала регистраторида ҳам парвознинг сўнгги дақиқалари қайд этилмаган. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Маълум қилинишича, самолётнинг "қора қути"лари ҳалокатга тўрт дақиқа қолганда ёзиб олишни тўхтатган.

“Самолёт эрталаб соат 9:03 да ҳалокатга учради ва иккита регистратор 8:59 да маълумотларни ёзиб олишни тўхтатди. Парвоз ҳақидаги сўнгги дақиқаларнинг йўқлиги ҳалокатни текширишни қийинлаштиради. Бироқ ёзувлар терговчилар учун ягона манба эмас”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, энди текширувда турли ахборот манбалари, жумладан, ҳаво ҳаракатини бошқариш ёзувлари, ҳалокат видеолари ва воқеа жойидаги қолдиқлар таҳлилидан фойдаланилади. 

Қўшимча қилинишича, айни пайтда "қора қути"лар Вашингтонда таҳлил қилинмоқда. “Yonhap” агентлиги хабарига кўра, терговни давом эттириш учун ёзув асбоблари 13 январь куни Кореяга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь куни Жанубий Кореядаги аэропортда бортида 181 киши бўлган самолёт ҳалокатга учраганди. Самолёт мамлакат жануби-ғарбидаги Муан халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва қўниш йўлаги ташқарисидаги тўсиққа урилиб, ёниб кетган.

Хабар қилинишича, ичида 175 йўловчи ва олти нафар борт ходими бўлган Jeju Air самолёти Таиланднинг Бангкок шаҳридан қайтаётган ва қўнаётган вақтда аварияга учраган. Йўловчиларнинг 173 нафари Жанубий Корея фуқароси ва икки нафари Таиланд фуқароси бўлган. Ҳалокатга учраган Boeing бир кун олдин ҳам бортдаги фавқулодда вазият тўғрисида хабар берган. Ўшанда ҳаво кемаси парвозни давом эттиришдан олдин мажбурий қўнишни амалга оширган. Сўнгги маълумотларга кўра, 179 киши ҳалок бўлган. Омон қолган икки кишининг бири йўловчи, яна бири эса экипаж аъзоси.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Jeju Air қора қути

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг