Жанубий Корея янги ракетасини синовдан ўтказди
Олам
−
25 Июнь 2025 5225 1 дақиқа
Жанубий Корея ҳозирда ишлаб чиқилаётган ўзининг узоқ масофали ҳаво-ер бошқариладиган ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа сотиб олиш агентлиги (DAPA) расмийларига таяниб, “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берди.
Расмийларнинг сўзларига кўра, синовлардан кўзланган асосий мақсад ракетанинг функционаллигини бузмаган ҳолда самолётдан хавфсиз тарзда ажратиш қобилиятини текшириш эди. Синовлар муваффақиятли деб топилди.
DAPA вакилларининг қайд этишича, учириш 2018 йилда бошланган узоқ масофали ракеталарни яратиш дастурининг муҳим босқичи бўлди. Ракетани юқори аниқликдаги зарбалар учун KF-21 кўп мақсадли қирувчи самолётлари арсеналига бирлаштириш режалаштирилган.
“Ракета 2027 йилга мўлжалланган KF-21 билан тўлиқ миқёсдаги интеграция синовидан олдин енгил ҳужумчи FA-50 самолёти ёрдамида қўшимча синовдан ўтади”, деди расмийлар.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь