Жанубий Корея Шимолий Корея билан алоқаларни тиклашга умид қилмоқда

Олам

image

Жанубий Корея КХДР (Корея Халқ-Демократик Республикаси) билан алоқа линияларининг эрта тикланишига ва кореялараро алоқа идорасининг ишлашига умид қилмоқда. Бу ҳақда Бирлашиш вазирлиги матбуот котиби Ли Чжон Чжу маълум қилган.

Бирлашиш вазирлиги матбуот котиби Ли Чжон Чжу брифингда вазирлик кореялараро алоқа идораси фаолиятини имкон қадар тезроқ нормаллаштиришга ҳаракат қилишини айтган.

“Ҳукумат кореялараро алоқа линияларининг эрта тикланишига ва Корея яриморолидаги вазият барқарорлашиши ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва муҳокама қилиш учун икки давлат идоралари ўртасида мулоқот бошланишига умид қилмоқда”, дейди Ли Чжон Чжу.

Ўз навбатида, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатидан воз кечса, Пхеньян у билан муносабатларни яхшилаш имкониятларини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий ва Шимолий Корея жорий йилнинг 27 июль куни муносабатларни тиклагани ҳамда 2020 йил июнида узилган кореялараро алоқа линиялари қайта ишга тушганини эълон қилганди. Аммо, август ойида Жанубий Корея ва АҚШ ўтказган қўшма ҳарбий машғулотлар фонида КХДР яна қўнғироқларга жавоб беришни тўхтатди. Чунки КХДР ва АҚШ ўртасидаги алоқалар яхши эмас. Иккала давлатнинг ҳам ядро қуролига эгалиги ўртадаги душманлик кайфиятининг омилларидан бири ҳисобланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея КХДР Пхеньян

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг