КХДР қай ҳолатда Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаши маълум қилинди 

Олам

image
“Президент бўлишга нолойиқ”. Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея раҳбарига “тош отди” north_east

“Президент бўлишга нолойиқ”. Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея раҳбарига “тош отди”

Жанубий Корея Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатидан воз кечса, Пхеньян у билан муносабатларни яхшилаш имкониятларини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон маълум қилган. 

Ҳисоботга кўра, агар Корея Республикаси душманлик муносабатидан воз кечса, Шимол икки томонлама муносабатларни яхшилашга қаратилган “конструктив мулоқот” учун очиқ бўлади. 

Шунингдек, Ким Ё Чжон Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Иннинг Корея урушини тугатиш декларациясини имзолаш ҳақидаги таклифини “қизиқарли, яхши ғоя” деб атаган. 

Аввалроқ, Ким Ё Чжон Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инни танқид қилгани, бу баёнот эса КХДР оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинмагани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг