Жанубий Корея президенти сўроқ қилинади
Олам
−
16 Декабрь
1869Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган президенти Юн Сок Ёль жорий йилнинг 18 декабрь куни махсус терговчилар гуруҳи томонидан сўроққа чақирилади. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Президент қароргоҳига бориб, унга сўроқ учун чақирув қоғозини топширган.
Маълумот учун, Юн Сок Ёлга нисбатан конституциявий тузумни ағдариш мақсадида исён уюштириш гумони билан тергов олиб борилмоқда. 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёл Шимолий Кореяга алоқадор элементлар ва парламент мухолифати ҳаракатлари сабаб юзага келган ижро ҳокимияти фаолиятидаги фалажликка қарши кураш мақсадида ҳарбий ҳолат жорий қилганди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соат ичида бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни мамлакат парламенти Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди. Шу туфайли унинг ваколатлари тўхтатиб қўйилган. Эндиликда Конституцион суд импичментни тасдиқлаш ёки Юн Сок Ёлни лавозимига қайтариш масаласини ҳал қилиши керак.
LiveБарчаси