Жанубий Корея президенти сўроққа бормагани учун қамалиши мумкин
Олам
−
19 Декабрь 2024 3862 2 дақиқа
Кеча, 18 декабрь куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Коррупция бўйича юқори мартабали амалдорларни тергов қилиш бошқармаси (СIО) томонидан белгиланган сўроқ учун кўрсатилган вақтда иштирок этмади. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Маълум қилинишича, СIО, полиция ва Мудофаа вазирлигининг бўлимларидан иборат қўшма тергов гуруҳи Юнни 18 декабрь куни эрталаб соат 10:00 да Сеул жанубидаги СIО идорасида сўроққа чақирган.
СIО раҳбари 17 декабрь куни парламентнинг қонунчилик қўмитасида чақирувнинг атайлаб рад этилганини таъкидлаган ва бошқарма бу масалада тез орада “қонуний чоралар” кўришини билдирган.
У Юнни ҳибсга олиш учун ордер сўраш мезонлари бажараётганини ва бу усул қонуний жараёнларга мос келишини айтган. У, шунингдек, фавқулодда ҳибсга олиш амалиётини қўлламасликка қарор қилинганини қўшимча қилган.
“Бундан ташқари, CIO иккинчи чақирувни юборишни ҳам кўриб чиқмоқда", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Юн Сок Ёль 2019-2021 йилларда мамлакат бош прокурори бўлган, 2022 йилги сайловда ғолиб бўлиб, президентлик лавозимини эгаллаган.
Жанубий Кореяда 40 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта бўлган Юннинг ҳарбий ҳолат жорий этиши бор-йўғи олти соат давом этди, бироқ катта сиёсий ғалаёнларга сабаб бўлди, дипломатик фаолиятни тўхтатди ва молиявий бозорларни чалкаштириб юборди. Парламент уни бекор қилиш учун бир овоздан овоз берганидан кейин Юн ўз фармонини бекор қилишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Миллий Ассамблея томонидан эълон қилинган импичмент масаласи Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар лавозимидан четлатилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси