Жанубий Американинг яна иккита давлати коронавирусни қарши олди

Саломатлик

image

Колумбия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда илк коронавирусга чалиниш ҳолатини тасдиқлади. Унга Италиядан касалланиб келган 19 яшар шахс чалингани маълум бўлган.

“Италиянинг Милан шаҳридан келган қиз касаллик аломатларини пайқаган ва ташхис топшириш учун шифокорларга мурожаат қилган. Саломатлик миллий институти қизда коронавирус борлигини тасдиқлади”, дейилади вазирликнинг Twitter’даги саҳифасида.

Шунингдек, Коста-Рика Соғлиқни сақлаш вазири Даниэль Саласнинг маълум қилишича, мамлакатга 1 март куни турмуш ўртоғи билан Нью-Йоркдан учиб келган аёлда коронавирус аниқланганини маълум қилган. 

"Коста-Рикада коронавируснинг илк ҳолати кузатилди. Гап 49 ёшли AҚШлик аёл ҳақида бормоқда", деди Салас матбуот анжуманида.

Жуфтлик мамлакатнинг Пунтаренас  провинциясига учиб келган. Улар ҳозир Сан-Хосе шаҳридаги меҳмонхонада изоляцияга олинган.

Бугунгача Жанубий Американинг Эквадор, Аргентина, Чили, Перу ва Бразилия каби давлатларига коронавирус кириб боришга улгурди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 100 000 дан ошди. 57 334 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80651 бемор – 3070 нафар вафот этган), Жанубий Корея (6767 – 44), Эрон (4747 – 124), Италия (4636 – 167), Япония (1000 – 6), Германия (670 – 0), Франция (613 – 9), Испания (402 – 7), АҚШ (327 – 16).


Мақола муаллифи

Теглар

Колумбия Коста-Рика

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг