Жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган “Абу Салоҳ”, “Абу Валид” ва “Аюб” лақабли шахсларнинг террористик гуруҳларга қўшилишга чорловчи даъватлари таъсирига тушиб қолган.

“Жумладан, фуқаро А.Ў. Telegram мессенжерида “Абу Валид” билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан турли виртуал канал ва гуруҳлар очган ҳамда тарғибот ишларини олиб борган”, дейилади хабарда.

ДХХ Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур шахслар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик учун хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркияга бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонликлар Жангарилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made