Жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ажратиш таклиф қилинди

Жамият

image

Автобус ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида бўлаги ажратилиши таклиф қилинди. Ушбу таклиф "Менинг фикрим" жамоавий мурожаат порталига жойлаштирилди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида тирбандликлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортлари, хусусан, автобуслар ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида маълум бир бўлагини ажратиш таклиф қилинган. Бунда тиғиз вақтда (часпик) у бўлакда ҳаракатланаётган енгил турдаги автомобилларга автобус учун йўл бериш мажбуриятини юклаш кўзда тутилган.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспорт воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратишни таклиф қиламиз“, дейди таклиф муаллифи.

Муаллиф фикрича, буни ДЙҲХХ ходимлари ёрдамида тартибга солиши керак.

Фуқаролар ушбу таклифга изоҳ ёзишар экан, Тошкент кўчаларидаги тирбандликни ҳисобга олиб бундай таклифни амалга ошириш қийин масала эканлигини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистон йўлларида бундай амалиёт қўлланилмаган. Фақатгина Тошкентнинг саноқли кўчалари бундан мустасно.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

Жамоат транспорти

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг