Жалоловнинг вазнида Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган боксчиларни биласизми?

Спорт 17779
image

Кеча, 4 август куни бокс бўйича +91 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинларининг ярим финалида британиялик Фрейзер Кларкни енгиб, финалга йўл олди. Олтин медаль учун кечадиган баҳсда унга 2019 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида енгган рақиби Ричард Торрес қаршилик қилади. 

Хулоса қилишга ҳали эрта. Боиси америкалик боксчи аввалгидан кўра анчагина ўсишга эришган. Буни ярим финалда қозоқ боксчиси Қамшибек Конкабаевни мағлуб этиб, исботлай олди. 

Ушбу вазн тоифаси 1984 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида илк бор дастурга киритилган. Ўшанда АҚШ қакили Тайрелл Биггс италиялик Франческо Дамиани устидан ғалаба қозонган эди. Ундан сўнг, профессионал боксда ҳам муваффаққиятли фаолият юритган Леннокс Льюис, Владимир Кличко, Александр Поветкин, Энтони Жошуа сингари чарм қўлқоп учталари олтин медалга эга чиққан.   

1984 — Тайрелл Биггс (АҚШ)
1988 — Леннокс Льюис (Канада)
1992 — Роберто Баладо (Куба)
1996 — Владимир Кличко (Украина)
2000 — Одли Ҳаррисон (Буюк Британия)
2004 — Александр Поветкин (Россия)
2008 — Роберто Каммарелле (Италия)
2012 — Энтони Жошуа (Буюк Британия)
2016 — Тони Йока (Франция)

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси ғолиби супероғир вазн тоифасида Олимпия чемпионлигини қўлга киритган 10-боксчи сифатида қайд этилади. Финал 8 август куни Тошкент вақти билан 11:15 да бошланади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 932
Рейтинг: 3
t
×