Жалоловнинг эҳтимолий рақиби ва жанги санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаб, тўлиқлигача профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини франциялик Дэвид Спильмонтга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, жанг 2025 йилнинг 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профбокс оқшоми доирасида ташкил этилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, 30 ёшли Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У сўнги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди. 

Унинг эҳтимолий рақиби 33 ёшли Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов Дэвид Спильмонт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made