Жалоловнинг бўлажак рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 17 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган профбокс кечасида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади. Ўша куни Жалоловга черногориялик Дилан Прашович рақиблик қилади. Бу ҳақда спорт инсайдери Ден Рафаэль маълум қилди.

29 ёшли Дилан Прашович шу вақтга қадар профбоксда 20 та жанг ўтказган. Жангларининг 17 тасида рақибларидан устун келган бўлса, 3 та жангда имкониятни бой берган. Жалолов эса профессионал боксдаги барча 14 та жангида ҳам рақибларини нокаутга учратган. 

Прашович охирги жангини ўтган йили март ойида германиялик Андреас Масолдга қарши ўтказиб, ғалабага эришди. Баҳодир Жалолов эса 2023 йил ноябрда Тошкентда жанубий африкалик Крис Томпсондан устун келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалоловнинг эҳтимолий рақиби кубалик 44 ёшли Луис Ортис бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов Дилан Прашович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг