Жалолиддин Машарипов фаолиятини Эронда давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Эроннинг “Истиқлол” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

30 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. 

“Жалолиддин Машарипов яқин икки-уч кун ичида Теҳронда тиббий кўрикдан ўтади”, дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Жалолиддин Машарипов фаолияти давомида БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли”, Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ва Грециянинг “Пансерраикос” каби хориж клубларида тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қанот ҳужумчиси охирги жамоаси билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилгани хабар қилинганди. 

Машарипов “Пансерраикос”да жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист муаллифига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истиқлол Эрон Жалолиддин Машарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made