Жафаровнинг Олимпиада чемпионига қарши жанги бекор бўлди
Спорт
−
22 Апрель
4952Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ҳаваскорлар ўртасида жаҳон вице-чемпиони Саиджамшид Жафаров ва қозоғистонлик Олимпиада ғолиби Донияр Елеусиновнинг жанги ўтказилмайди. Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.
Манбага кўра, қозоғистонлик боксчи жароҳат олганлиги боис бўлажак жангда иштирок этолмайди.
Ҳозирда Жафаровнинг 27 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида қатнашиши сўроқ остида.
Маълумот учун, 25 ёшли Жафаров Россиянинг “Premier Boxing Academy” промоутерлик компанияси билан ҳамкорликка эга. 33 ёшли Донияр Елеусинов эса профрингда 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва 6 та тўқнашувда рақибларини нокаутга учратган.
LiveБарчаси