Жаҳоннинг энг яхши дарвозабони эълон қилинди

Спорт

image

Дунёнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингида 1-ўринни “Ливерпуль”нинг 31 ёшли дарвозабони Алисон Беккер эгаллади. Бу ҳақда “Four-Four-Two” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” вакили Эдерсон рўйхатнинг 2-ўринида жойлашган. Кучли учликни “Барселона” вакили Марк-Андре тер Штеген якунлади.

Топ-10:

1. Алисон Беккер (“Ливерпуль”);

2. Эдерсон (“Манчестер Сити”);

3. Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”);

4. Майк Меньян (“Милан”);

5. Мануэль Нойер (“Бавария”);

6. Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ);

7. Ян Облак (“Атлетико Мадрид”);

8. Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”);

9. Ян Зоммер (“Интер”);

10. Тибо Куртуа (“Реал”).

Маълумот учун, жорий мавсумда Алисон барча турнирларда 32 та ўйинда қатнашиб, шундан 11тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, посбоннинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Алисон Беккер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг