Жаҳонгир Отажоновга суд ҳукми ўқилди
Маданият-санъат
−
16 Август 2021
127344Аввалроқ, Тошкент ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг Ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани бўйича йиғилган материалларни судга оширгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Темуржон Юсупов раислигида Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, Жаҳонгир Отажонов жорий йилнинг 27 июнь куни Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Жаҳонгир Отажонов ўз кўрсатмасида, ўзига қўйилган айбловни тан олиб, суддан енгиллик беришни сўраган.
“Ҳақиқатдан ҳам, 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганман. Ҳозирда айбимга тўлиқ иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман. Ўзимга тегишли хулоса қилдим”, деган Отажонов.
Суд ҳуқуқбузар Жаҳонгир Отажоновнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топган.
Суд Жаҳонгир Отажоновга маъмурий жазо тайинлашда, иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаларини тинглаб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, уни МЖтКнинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь