Жаҳонгир Ортиқхўжаев учун ким муҳим: халқми ёки тадбиркор?!
Жамият
−
28 Март 2019
10171Шу йилнинг 3 март куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Утопия” тунги клубида бир нечта шахслар томонидан муштлашув акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Сергели туманида ўтказилган сайёр қабул чоғида ушбу тунги клуб фаолияти яна тилга олинди.
ЎзАнинг ёзишича, сайёр қабул давомида Янги Сергели МФЙда яшовчи Мирсоли Ниёзов ҳокимга "Сергели 8" мавзесида жойлашган “Утопия” тунги клубининг иш фаолияти аҳолини безовта қилаётганини маълум қилган.
Фуқаронинг сўзларига кўра, тунги клубда тез-тез жанжал бўлиб туриши, ёшлар клуб олдидан ўтиб-қайтишда муаммо туғдирмоқда.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев мутасаддиларга ўша ҳудудда Патруль-пост хизмати назорат буткаси ўрнатиш чораларини кўриш, тадбиркор фаолияти аҳолига зарар келтирмаслиги кераклигини таъкидлаган.