Президентдан “ҳайфсан” олган Ортиқхўжаев шифохоналарга бориб, янги тақиқлар ўрнатди

Жамият 20114
image

Тошкентда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларга уйдан овқат олиб келиш тақиқланди. Бугун, 16 июль куни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ибн Сино номидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида ҳамда Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик марказида бўлиб, шундай топшириқ берди.

Ҳоким шифохонада ёнида ходимлар билан мулоқот вақтида икки киши тинмай ичкарига овқат ташиётганига эътибор қаратган.

“Одамларнинг уйида ҳам коронавирус тарқалган. Уйидаги қизи, боласи касал уйида овқат пиширб, бу ерга олиб келяпти. Энди тузалаётган вақтида яна “зараза” кириб келяпти. Тўғри тушунтиролдимми?”, дейди шаҳар ҳокими.

Ортиқхўжаев шифохонада овқатланиш менюси ўзгартирилганини таъкидлаб, уйдан овқат олиб келиш тўхтатилишини айтган.

“Эртадан уйдан овқат олиб келиш йўқ. Бу юқумли касалликлар шифохонаси. Энди соғаяётганда бошқасига ўтиб кетади”, дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги эпидемиологик вазиятга бағишлаб йиғилиш ўтказганди. Йиғилишда ушбу икки ҳудуд раҳбарини жиддий танқид қилиб, уларни сиёсатга ва халққа хиёнат қилаётганини таъкидлаб ўтган. Йиғилишда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер шодмонов "ҳайфсан" олганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 641
Рейтинг: 3
t
×