Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор” раҳбарияти билан учрашди

Спорт 6120
image

Бугун, 21 май куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти билан учрашди.

Ортиқхўжаев “Пахтакор” футбол клуби бошқаруви Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилгани муносабати билан жамоа раҳбарияти, асосий таркиб ва клуб вакиллари билан учрашиш учун “Пахтакор” стадионига борди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими футболчиларга “Пахтакор” жамоаси ҳамиша ўзбек футболи фахри бўлиб келгани, бундан буён клубда барча шароитлар муҳайё этилишини маълум қилди. 

Учрашувда жамоа Ўзбекистонда етакчиликни сақлаб, Осиё Чемпионлар лигаси ғолибига айланиш мақсадида ҳаракатларини мунтазам кучайтириб боришига урғу берилган.

Ҳоким ОЧЛда ғалаба қозониши учун клубга барча зарур шароитлар яратиб берилиши, ёш футболчилар ва академияга эътибор қаратилиши тўғрисида айтиб ўтган. 

Ортиқхўжаев клубда айни пайтда фаолият кўрсатаётган раҳбарият ва ходимлар ишга профессионал муносабатда бўлиб, охирги йилларда клубни юқори даражага олиб чиқишда фаол меҳнат қилаётгани ва катта ҳажмда ишлар бажарилганини эътироф этган.

Учрашув якунида “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец миннатдорчилик сифатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга “Пахтакор”нинг биринчи рақамли либосини тақдим этишди.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Пахтакор” клуби Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарувига ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 2.9
t
×