Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қиличбозлар тенгсиз бўлди
Спорт
−
22 Ноябрь 2021
4665Кеча, 21 ноябрь куни Тошкентда старт олган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида жамоавий баҳслар ўтказилди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Дастлаб Миср жамоасини 45:21 ҳисобида мағлубиятга учратган қиличбозлар ярим финалда болгариялик рақибаларидан 45:36 ҳисобида устун келишди. Финалда кутилганидек Ўзбекистон ва Россия ёшлари ўзаро баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Зайнаб Дайибекова етакчилигидаги саблячилар 45:36 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритишди.
Жамоавий дастурда Дайибековадан ташқари Гулистан Пердибоева, Самира Шокирова ҳамда Венера Исроилова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг яккалик баҳсларида 19 ёшли Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Шу тариқа, икки кун давом этган Жаҳон кубоги ўз якунига етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь