Жаҳон чемпионининг қадами “Барселона”га оғир келди

Спорт

Бугун, 23 июль куни Япониянинг Сайтама шаҳрида дунёнинг энг кучли клублари бир-бири билан ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашувда “Барселона”нинг янги футболчиси Антуан Гризман дебют ўйинини ўтказди. Аммо франциялик футболчининг янги клубидаги илк қадами омадсиз келди.

Шунингдек, “Барселона” таркибида голландиялик ҳимоячи Френки де Йонг ҳам тўп сурди. У иккинчи бўлим бошида Пучни алмаштирди.

Ўртоқлик учрашуви.
“Барселона” – “Челси” 1:2.
Голлар: Ракитич (90) – Абрахам (34), Баркли (81).

“Барселона”: тер Штеген (Нето, 46), Умтити (Лангле, 46), Альба (Гильем Жайме, 46), Пике (Тодибо, 46), Серхи Роберто (Аленья, 46), Пуч (де Йонг, 46), Бускетс (Нелсон Семеду, 46), Кольядо (Малком, 46), Бускетс (Ракитич, 46), Дембеле (Карлес Перес, 46), Гризманн (Рафинья, 46).

“Челси”: Аррисабалага, Эмерсон (Алонсо, 46), Кристенсен (Томори, 48), Давид Луиз (Зума, 46), Аспиликуэта (Бакайоко, 71), Ковачич (Заппакоста, 70), Маунт (Баркли, 60), Пулишич (Жиру, 60), Жоржиньо (Дринкватер, 71), Педро (Батшуайи, 70), Абрахам (Кенеди, 60).


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Барселона 1:2.

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг