Жаҳон чемпионига Malibu совға қилинди (видео)

Спорт

image

Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг -63,5 кг вазнида Ўзбекистон вакили Руслан Абдуллаев финалда мўғулистонлик Чинзориг Батарсухни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Руслан Абдуллаевга Malibu автомобили берилгани тасвирланган видео тарқалди. Айтилишича, Абдуллаевга автомобилни Қибрай туманидаги тадбиркор маҳалладоши совға қилган.

Маълумот учун, Руслан Абдуллаев 2002 йилда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Қипчоқ” маҳалласида туғилган. Абдуллаев ўтган йили Амман шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам ғолиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медаль билан 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари ЖЧдан жами 1 миллион 300 минг АҚШ доллари ишлаб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Руслан Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made