Жаҳон чемпиони Бетербиев коронавирусга чалинди

Спорт

image

Россиялик боксчи, WBC ва IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Артур Бетербиев коронавирусга чалинди. Шу сабабли, унинг германиялик Адам Дайнес билан 2021 йил 30 январь куни ўтказилиши керак бўлган жанги номаълум муддатга қолдирилиши мумкин

"Афсуски, менда коронавирус аниқланди. Шу сабабли, Адам Дайнес билан 30 январга белгиланган жангим номаълум муддатга қолдирилиши мумкин. Мен имкон қадар тезроқ тузалиб, сафга қайтишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, мени тушунасиз ва қўллаб-қувватлайсиз", деб ёзган Артур Бетербиев Instagram саҳифасида.

Маълумот ўрнида, ушбу жанг жорий йилнинг октябрь ойида Москвада ўтказилиши керак эди. Ўшанда Бетербиевнинг жароҳати туфайли жанг қолдирилганди. 

35 ёшли Бетербиев боксдаги фаолияти давомида 15 бор ғалабага эришган (барчаси нокаут билан), умуман мағлубиятга учрамаган. 29 ёшли Дайнесда эса 19 ғалаба (10 та нокаут), битта мағлубият ва битта дуранг бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Артур Бетербиев

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг