Жаҳон чемпионати олдидан офсайд қоидалари ўзгариши мумкин
Спорт
−
20 Октябрь 2025 2978 2 дақиқа
FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан офсайдни аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритиши мумкин. Бу ҳақда собиқ ҳакам Эдуардо Иттуралде Гонсалесга таяниб, “Mundo Deportivo” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, гап “Венгер қонуни” деб аталувчи офсайд қоидаси ҳақида бормоқда. Унинг муаллифи собиқ футболчи ва мураббий, ҳозирда FIFA’нинг жаҳон футболини ривожлантириш бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Арсен Венгер ҳисобланади.
Венгернинг ташаббусига кўра, фақатгина ҳужумчи ва ҳимоячи ўртасида аниқ бўшлиқ мавжуд бўлсагина офсайд қайд этилади. Агар ўйинчилар бир чизиқда, ҳатто қисман бўлса ҳам, масалан, ҳужумчининг товони ҳимоячининг оёқ кафти билан бир линияда бўлса, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмайди.
Жараён қуйидагича кечади: октябрь ёки ноябрь ойи охирида 23 нафар футболчи ва 11 нафар ҳакамдан ташкил топган экспертлар қўмитаси янги таклифларни муҳокама қилади. Бу қўмитага ташаббус муаллифи – Венгернинг ўзи раҳбарлик қилмоқда. Агар ғоя ушбу босқичдан ўтса, у 20 январдаги йиллик йиғилишга, сўнгра февраль ойининг охири ёки март ойининг бошида ўтказиладиган умумий мажлисга тақдим этилади. Итурралденинг таъкидлашича, бу босқичга етиб келган таклифларнинг 95 фоизи одатда маъқулланади.
Маълумот учун, аввалроқ FIFA пенальти тепиш билан боғлиқ қоидаларга ўзгаришлар киритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025