Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 500 млн доллар ажратади
Жамият
−
20 Декабрь 2020
4106Жаҳон Банки Ижрочи директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Жаҳон банки Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу дастурнинг мақсади — ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив тарзда илгари суришдан иборат, деб хабар беради Жаҳон банки матбуот хизмати.
Операция доирасида Ҳукуматга COVID-19 пандемиясининг салбий ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш ишлари қўллаб-қувватланади.
Маълумот учун, Жаҳон банки бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб 25 та лойиҳанинг амалга оширилишини қўллаб-қувватламоқда. Унинг молиявий ва техник ёрдами макроиқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув ва канализация, энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш каби соҳаларда қўлланилиб келяпти.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 29 млрд АҚШ долларидан ошгани хабар қилинганди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 20,8 миллиард доллар эквиваленти ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг Жаҳон банки олдидаги қарзи 3,1 млрд долларни ташкил қилган.
LiveБарчаси