Жаҳон банки Оролни сақлаб қолиш лойиҳасининг иккинчи босқичида қатнашади

Олам

image

Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш бўйича глобал амалиёт бўлими раҳбари Уинстон Ю бошчилигидаги вакиллар билан учрашди. Улар Орол денгизи ва бошқа қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Жаҳон банки вакиллари Орол денгизини сақлаб қолишнинг нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё учун аҳамияти ҳақида гапириб, лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини таъкидлаган.

Шунингдек, Жаҳон банки вакиллари Қозоғистонни минтақавий дастурни ишлаб чиқишда иштирок этишга таклиф қилган. Дастур доирасида Марказий Осиёнинг барча давлатларида шунга ўхшаш лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. Бундай лойиҳа ирригация ва дренаж тизимларини реконструкция қилиш бўйича қўшма ишларнинг давоми бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Вазир Жаҳон банки вакилларини трансчегаравий дарёлардаги сув ресурсларини ҳисобга олиш ва мониторингини автоматлаштириш ишларига қўшилишга таклиф қилган.

“Оролни  асраб-авайлаш каби ҳақиқатан ҳам кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун биз хорижий ҳамкорларимизни фаол жалб этмоқдамиз, қўшни давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қиламиз. Лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб бораётган ишимиз унинг биринчи босқичи каби муваффақиятли бўлишига умид қиламан”, дейди Нуржигитов.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Жаҳон банки Қозоғистоннинг минтақавий етакчига айланишини башорат қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Жаҳон банки Орол денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made