Жаҳон банки Орол денгизи қуришининг асосий сабабини айтди
Олам
−
23 Ноябрь 2020
18188Жаҳон банки, Глобал ландшафт форуми (GLF), Қозоғистон-Германия университети (DKU) ва Plug and Play (P&P) ушбу танловда иштирок этиш учун олим ва мутахассислардан аризалар қабул қилмоқда.
Танлов Марказий Осиё сув-энергетика дастури (CAWEP) томонидан қўллаб-қувватланади ва Жаҳон банкининг Марказий Осиёда барқарор ландшафт дастури “RESILAND CA +”ни амалга оширишга ҳисса қўшади.
Жаҳон банки маълумотига кўра, 1960-йилларда Орол денгизи катталиги бўйича дунёдаги тўртинчи кўл бўлган.
“Аммо, деярли 30 йил давомида сув ресурсларидан турли экинлар, шу жумладан пахта ва гуруч етиштириш учун фойдаланилгани натижасида у деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди. Бу Марказий Осиё мамлакатлари экологияси ва иқтисодиёти учун фалокатли оқибатларга олиб келди, шунингдек, ушбу минтақада яшовчи миллионлаб одамларнинг фаровонлиги ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон чўллашиш ва ерларнинг деградациясидан азият чекяпти. Орол фожиаси оқибатлари ушбу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигига, чорвачилик ва аҳолининг яшаш даражасига салбий таъсир ўтказяпти. Аввалги денгиз тубининг 5,5 млн гектар майдонда юзага келган ва ҳар икки давлат ҳудудини ўз ичига олган Оролқум чўли бу жараённи сезиларли даражада тезлаштирди.
Юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар эълон қилинган танлов Орол денгизи минтақасидаги маҳаллий экотизимларга салбий таъсирни юмшатиш учун фойдаланиладиган илғор инновацион ечимларни жалб қилишга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, танлов минтақа ерларини барқарор иқтисодий ривожлантириш учун зарур бўлган ечимларга эътибор қаратади.
Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари қуйи оқимидаги мамлакатлар йирик ГЭСлар қуриши Орол денгизи ва минтақа экологиясига асосий хавф эканлигини бир неча бор таъкидланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15